КОМПАНИЯ ТАРИХИ


«ЎзАвто-ИНЗИ» МЧЖ ҚК 2015 йилда давлат ва хориж қўшма корхонаси сифатида тузилган. Компаниянинг асосий фаолияти йиллик маҳсулот ҳажмини 3,5 миллион донага таъминлаб берувчи, юқори босим остида қуйиш йўли билан алюмин деталларини ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Компания ривожининг қисқача хронологияси: 2015 йил – заводга асос солиниши ва қурилиши, 2016 йил – технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар монтажи, 2017 йил – оммавий ишлаб чиқаришнинг бошланиши, 2018 йил – Халқаро сертификатларнинг (ISO, IATF) олиниши.

Бугунги кунда «ЎзАвто-ИНЗИ» МЧЖ ҚК – 200 нафар мутахассисни иш билан таъминлаётган, шунингдек хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ҳамкорлик қилаётган, Ўзбекистон автомобилсозлигида ўз ишлаб чиқариши ва иқтисодий фаолиятини олиб бораётган саноат корхонасидир.

Тажриба, малакали ходимларнинг мавжудлиги, шунингдек юқори сифатли ускуналар тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик компаниянинг ушбу сегмент бозоридаги рақобатбардош устунлигидир.