СИФАТ НАЗОРАТИ


Маҳсулот сифати – ташкилотнинг мақсадларидан биридир ва айнан маҳсулот сифатини ошириш борасида кўпгина ташкилотлар устунликка эришишга интиладилар.

Сифатни самарали бошқариш учун бизнинг корхонамиз 2018 йилда ISO 9001 талаблари асосида сифат менежменти тизимини (СМТ) ишлаб чиқди, татбиқ этди ва сертификатлади.

СМТни татбиқ этиш қуйидаги масалаларни ҳал этишга имкон беради:

- истеъмолчилар талабларини қониқтириш, сифатсиз маҳсулотлар ҳажмини (ва шу билан – ноишлаб чиқариш харажатларини) камайтириш;

- юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчи имижини яратиш.

2018 йилда корхона ISO 9001:2015 халқаро стандартлари талабларига мувофиқ сифат менежменти тизими сертификациясидан муваффақиятли ўтди.

СМТ иши ISO 9001 талаби асосида 8 тамойилга таянади:

  1. Истеъмолчига йўналтирилганлик
  2. Раҳбар етакчилиги
  3. Ходимларни жалб этиш
  4. Жараёнли ёндашув
  5. Менежментга жараёнли ёндашув
  6. Доимий яхшиланиш
  7. Далилларга асосланган қарорлар қабул қилиш
  8. Етказиб берувчилар билан ўзаро фойдали муносабатлар

ISO 9001:2015 талабларини сифатли бажариш натижасида, шунингдек Сифатни назорат қилиш хизмати ва лабораторияни доимий такомиллаштириш туфайли ишлаб чиқариш бракини 1% дан ҳам камроққа қисқартиришга эришилди.