Ёшлар сиёсати


“Узавто-ИНЗИ” МЧЖ ҚКнинг ёшларга оид сиёсати компаниянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб, ёш ходимларни компаниянинг ижтимоий фаолиятига жалб этиш, уларнинг касбий салоҳиятини ва келажакдаги мартаба ўсишини таъминлашга қаратилган.

Бугунги кунда заводда 180 кишига яқин ишлайди, улардан 75 нафари 35 ёшгача бўлган ёш ходимлар, яъни жами ходимларнинг 42 фоизини ташкил этади.

Корхонанинг ёшларга оид сиёсати ёш ходим ва мутахассилар билан ишлаш бўйича комплекс мақсадли чора-тадбирлар режасини амалга оширишга асосланади. Бинобарин, ёш ходимларни ишга мослаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаётида ёшларнинг мавқэи ва ролини оширишга қаратилган тегишли ички норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди. (Ёш мутахассис тўғрисида Низом, Устозлик тўғрисида Низом, Кадрлар заҳираси тўғрисида Низом ва ҳоказо).

2017 йилда заводда корхонанинг “Ёшлар иттифоқи” ташкил этилди, унинг фаолияти қуйидаги асосий йўналишлар бўйича иш олиб борилмоқда::

- ёш мутахассис ва ходимларга ишга қабул қилишда мослашишида кўмаклашиш;

- ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантиришда турли ҳил спорт тадбирларни ўтказиш;

- ёшларни фуқаролик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда уларни уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар ҳамда семинар ва тренинглар ўтказиш;

- ёш ходимларнинг касбий ўсиши ва ўқитиши билан шуғулланиш;

- оммавий-маданий ва бўш вақтларни мазмунли равишда тадбирлар ўтказиш;;

- ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

- ёш истиқболли ходимлардан реал бўлган кадрлар заҳирасини шакллантириш;;

- истеъдодли ёшлар билан ишлаш;;

- иҳтиёрийлик ҳаракати.;