ИШЛАБ ЧИҚАРИШ


Юқори босим остида алюмин деталларини қуйиш технологиясининг моҳияти эритилган металлни кейинчалик тез совутиш билан прессловчи шаклга узатишдадир.

Ушбу технологиянинг шубҳасиз афзалликларига қуйидагилар киради:

- олинадиган қуймаларнинг юқори аниқлиги ва юқори эстетик сифатлари;

- юпқа деворли ва қийин конфигурацияга эга деталларни олиш имконияти;

- олинадиган қуймаларнинг майда донали тузилмаси, нуқсонларининг камлиги ва юқори механик хусусиятлари.

 Бизнинг корхонамизда ишлаб чиқариш жараёни 5 та майдонда олиб борилади: эритиш (йилига 2,5 минг тонна), қуйиш (йилига 3,5 минг тонна), майда пурковчи машина (йилига 5 млн.), механик ишлов (йилига 2 млн.) ва йиғиш (йилига 1,5 млн.). Ушбу майдонлардан олинган маҳсулотлар албатта эритилган алюминий, алюмин деталлари, деталларнинг ташқи кўриниши, ишлов берилган деталлар ва йиғилган деталлардир.

Технологик асбоб-ускуналарнинг умумий миқдори 76 дона, ёрдамчи ускуналар – 24 дона. Улардан: қуйиш машиналари (HPDC 350-1650 т.) – 8 дона, РДБ ускуналари (3 ва 4 ўқли CNC фрезерлаш дастгоҳлари) – 28 дона, йиғиш ускуналари (йиғиш машиналари ва  сиқиб чиқиш тестерлари) – 29 дона ва сифатни текширувчи ускуналар (маҳсулот сифатининг барча текширувчлари учун асбоб-ускуналарнинг тўлиқ спектри) – 17 дона.