Компания маҳсулотлари

Ҳозирги кунда қўлланилаётган технология бўйича «UzAuto-INZI» МЧЖ ҚКда 20 дан ортиқ номдаги буюмлар ишлаб чиқарилмоқда.

Аксарият деталлар автомобиль саноати учун, айнан:

«GMPT-Uzbekistan» АЖ учун: B 1.2 ва B 1.5 учун 2 турдаги головка қопқоқлари; B 1.5 учун мойли таглик; B 1.2 ва B 1.5 учун 3 турдаги сув адапторлари; B 1.2 ва B 1.5 учун 4 турдаги тақсимловчи вал қопқоқлари.

«GM-Uzbekistan» АЖ учун: Cobalt (GSVEM), Gentra (J200), Nexia 3 (T250) учун 2 турдаги кондиционер компрессори кронштейни; Cobalt (GSVEM), Gentra (J200), Nexia 3 (T250) учун руль бошқармаси; Spark (М300) учун генератор кронштейни; Spark (М300) учун радиатор кронштейни; Gentra (J200) учун узатиш қутисининг распор втулкаси; Damas (В150) учун музлатиш вентилятори гупчаги ва орқа панель болти; Cobalt (GSVEM), Gentra (J200), Nexia 3 (T250) учун кондиционер компрессори боғич кронштейни ва Cobalt (GSVEM) учун трансмиссия кронштейни.

«UzErae-Alternator» ҚК учун: Damas (B150) учун генератор олд ва орқа қопқоғи;  Spark (M300) учун олд қопқоқ ва Cobalt (GSVEM) учун олд қопқоқ. Ушбу ишлаб чиқариш учун асосий материаллар бўлиб алюмин қотишмалар (АDC 12 ва А380) ҳисобланади.

Қотишмани тайёрлаш учун эритманинг зарурий ҳароратини енгил тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаб туришни таъминловчи электропечлар қўлланилади.

Деталларни қуйиш қуйиш машиналарида, 350 т - 1650 т уланиш кучили юқори босим остида амалга оширилади.